«сув омбори» тегли мақолалар


«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири
22 июн 2023, 19:18

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири

Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.

Намангандаги «Ертикон» сув омбори остидан сув сизиб чиқаётганлиги аниқланди
14 июн 2022, 19:43

Намангандаги «Ертикон» сув омбори остидан сув сизиб чиқаётганлиги аниқланди

ФВВ Намангандаги «Ертикон» сув омбори остидан сув сизиб чиқаётганини тасдиқлади. Таъкидланишича, 13 июндан бери дамбанинг иккита жойидан сониясига 5−10 литр сув оқиб чиқмоқда. Шунга қарамасдан аҳоли ва тўғонга хавф йўқлиги айтилмоқда. Омбор олдида тун-у кун кузатув пости ташкил этилди.

Президент сувдан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
9 июн 2022, 12:07

Президент сувдан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президентга Сурхондарёдаги сув омборларини модернизация қилиш ва сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев барча сув омборлари хавфсизлигини яхшилаш, тизимни рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 ноябр 2021, 23:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

2022 йил март ойининг ўзида Европада коронавирусдан 500 минг кишининг вафот этиши мумкинлиги, Висконсиндаги парад пайтида автомобиль одамларни босиб кетгани, Нидерландиядаги тартибсизликлар чоғида 100 дан ортиқ кишининг қўлга олингани, Pfizer ва BioNTech компаниялари болалар учун вакциналар самараси 100 фоиз эканини қайд этгани, Қозоғистонда сув омбори тўғонининг ёрилиб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Каркидон» сув омбори ҳудудидаги ер майдонлари савдога қўйилди
27 июл 2020, 21:33

«Каркидон» сув омбори ҳудудидаги ер майдонлари савдога қўйилди

Фарғона вилоятида жойлашган «Каркидон» сув омбори ҳудудаги ер майдонлари туристик объектлар ташкил этиш учун савдога қўйилди. Бу ерда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган.

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди
27 июл 2020, 15:51

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди

Соха мутахассисларидан иборат 30 кишилик комиссия текширувидан сўнг «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди. Лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида қатнашган 9 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қурилишга сарфланган маблағларнинг асослилиги ўрганилмоқда. Дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилди.

Сардоба тошқини оқибатларини бартараф этишга 200 млрд сўм ажратилди
17 июн 2020, 17:24

Сардоба тошқини оқибатларини бартараф этишга 200 млрд сўм ажратилди

«Сардоба» сув омбори талофатидан зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш ишлари учун 200 млрд сўм ажратилди. Қурилиш вазирлиги ушбу маблағ қандай ишлатилиши борасида ҳисобот берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг